Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Huawei компаниясининг Техник ечимларни тайёрлаш ва сотувни қўллаб-қувватлаш марказининг очилиш маросимида иштирок етди.
Институт базасида компаниянинг АКТ академияси - "Huawei Academy" фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилганини мамнуният билан эълон қиламиз. Таълим компаниянинг халқаро сертификатлаш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун мўлжалланган бўлиб, Huawei томонидан тасдиқланган дастурларга мувофиқ амалга оширилади. Аттестация имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабалар нафақат ўзбек, балки хорижий компанияларда келгусида ишга жойлашишлари учун уларга қўшимча имконият ва афзалликлар берувчи халқаро сертификатларга эга бўладилар.
Очилиш маросимидан фотолавҳалар.