Disable Preloader

«Архитектура ва шаҳарсозлик» йўналиши раҳбари Саидов Камоладдин Бахромбекович «Worldskills Uzbekistan - 2021» ишчи касблар бўйича чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, экспертлар кенгашига қабул қилинди. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти раҳбарияти ва жамоаси номидан Камоладдин Бахромбековични чин дилдан табриклаймиз.
Уларни самарали меҳнати, шарафли касбларида фидойилик кўрсатгани эътирофга лойиқ. Ёшларни ватанпарварлик ва юқори маҳоратга эга кадрлар сифатида тарбиялашдек улкан ва масъулиятли ишларида муваффақиятлар тилаймиз. Шунингдек. шарафли вазифани адо этишда мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар, куч-ғайрат бардвом бўлсин!
Эслатиб ўтамиз, WorldSkills International - бутун дунё бўйлаб касбий таълим, касб малакаси мақомини ва стандартларини ошириш ва бутун дунё бўйлаб халқаро мусобақалар ўтказиш орқали ишчи касбларни оммалаштиришни мақсад қилган халқаро нотижорат ассоциация ҳисобланади.