«Китоб - беминнат устоз. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади». Буюк мутафаккир, Мир Алишер Навоийнинг ушбу фикрларини бежиз ёдга олмадик. «Китобхонлар ҳафталиги» доирасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида ҳам китобсеварлар бир ерга жам бўлишди. Asaxiy.uz интернет дўкони асосчиси, тадбиркор Фируз Аллаев билан талабалар ўртасида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбир ташкилотчиси ТЁТИ қошидаги замонавий касбларни ўргатувчи марказ "SmartCode YTIT" бўлди. Савол-жавоб ва қизғин мунозарага бой бўлган суҳбат талабаларга келажакда ўз мақсадлари сари оғишмай боришларига туртки бўлди десак муболаға бўлмас.