Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида «Меъморий ижод» номли кўргазма ташкил қилинди. Кўргазмада талабаларнинг амалий ишлари намойиш қилинди. Шунингдек, кўргазмада мактаб ўқувчилари ҳам қатнашди ва эндиликда энг иқтидорли, қобилиятли ўқувчилар учун тўгараклар ташкил этиш режалаштирилган.
Кўргазма сўнгида Ўзбекистонда машҳур бўлган архитекторлардан бири, Александр Куранов ҳам қатнашиб, талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.