МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ УЧУН ҚАБУЛ БОШЛАНДИ

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига 2022-2023 ўқув йили магистратура мутахассисликлари учун қабул бошланди.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти (кейинги ўринларда – Институт) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 2018 йил 24 июлдаги №ОТ 0002(059) давлат лицензияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1007-сон «Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида фаолият олиб боради ҳамда Ўзбекистон ҳудудида институт томонидан берилган диплом тўлақонли тан олинади. Шунингдек, институт 2022 йилда Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида биринчилардан бўлиб KAZSEE ва IQAA агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларига эга бўлди.

Магистратура учун қабул 2022 йилнинг 1 июнидан 1 августига қадар ОНЛАЙН тартибда, институтнинг masters.ytit.uz веб сайти орқали қуйидаги зарурий ҳужжатлар тақдим қилинади:

  • Паспорт ёки ID гувоҳнома нусхаси (рангли);
  • Олий таълим муассасаси дипломи ва унинг иловаси нусхалари (рангли);
  • Электрон шаклдаги фотосурат (3,5 см×4,5 см ҳажмда, охирги 3 ой ичида туширилган бўлиши);
  • Агар мавжуд бўлса, чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи IELTS - 6.0/ CEFR - B1/ DuoLingo - 85/ TOEFL - 58/ TOPIK - 3 ва ундан юқори натижали расмий сертификат нусхаси (рангли).

Барча ҳужжатлар электрон шаклда masters.ytit.uz веб сайти орқали қабул қилинади.

Хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатига эга бўлган абитуриентлар қўшимча баллга эга бўладилар.

 

МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ

 

Мутахассисликлар номи

Кириш имтиҳони фанлари

Шартнома нархи

(бир ўқув йили учун)

1

Бизнесни бошқариш (MBA)

Тест синови

29 000 000 сўм

2

Давлат молияси

Тест синови

3

Корпоратив молия

Тест синови

4

Банк иши

Тест синови

5

Бухгалтерия

Тест синови

6

Аудит

Тест синови

7

Туризм

Тест синови

24 000 000 сўм

8

Бошланғич таълим назарияси ва методикаси

Тест синови

22 000 000 сўм

9

Мактабгача таълим назарияси ва методикаси

Тест синови

10

Бино ва иншоатлар архитектураси

 

 

11

Бино ва иншоатлар қурилиши

Тест синови

24 000 000 сўм

12

Биотехнология

Тест синови

13

Шаҳарсозлик ва ландшафт архитектураси

Тест синови

14

Мехатроника ва робототехника

Тест синови

 

Шунингдек, институт ҳамда Германиянинг  IU International University of Applied Sciences университети билан ҳамкорликда қуйидаги қўшма магистратура мутахассисликлари ҳам мавжуд

Мутахассисликлар номи

Кириш имтиҳони фанлари

1

M.Sc. Artificial Intelligence*

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

2

M.Sc. Computer Science in Cyber Security*

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

3

M.Sc. Data Science*

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

4

(MBA) Marketing*

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

5

(MBA) IT Management*

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

6

(MBA) Finance & Accounting*

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

7

(MBA) Engineering Management*

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

8

(MBA) Big Data Management*

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

 

* Ушбу қўшма магистратура йўналишларига ҳужжатлар фақат ОФЛАЙН шаклда қабул қилинади.

Институт томонидан иқтидорли абитуриентларга қуйидаги имкониятлар мавжуд:

 - IELTS 6.5 ёки TOPIK 4 даражага эга бўлган абитуриентлар институтнинг инглиз тилида таълим бериладиган гуруҳларига қўшимча балл билан қабул қилинадилар;

- сўнгги 2 йил ичида халқаро ва республика фан олимпиадаларда 1-2-3-ўринларни эгаллаган абитуриентлар тегишли магистратура мутахассисликларининг 1-курсига тўғридан-тўғри қабул қилинадилар;

 - контракт асосида ўқишга кирган талабалар учун ўқишни грант асосида давом эттириш имконияти берилади. Ҳар йили институт таъсисчилари томонидан ёшларни ўз устида мунтазам ишлашга ундаш, билимли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим грантлари ажратилади;

- кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқув курслари давомида Корея Республикасининг бир қатор нуфузли олий ўқув юртлари бўлган Hanyang University, Busan University, Chung Cheong University, Chosun University, Gachon University, Jeoju University ва Yeoju Institute of Technologies таълим даргоҳларида алмашинув ҳамда амалиёт дастурларида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.


Манзил: 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156 – уй.
Мўлжал: Жанубий вокзал.
Маълумот учун телефон: (+99878) 129-40-40 (ички рақам 137).

Институтнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:


Web-page: www.ytit.uz
MSc Telegram: https://t.me/mscdytit