Биз ҳақимизда

Be Smart! Be Skilled! Be Professional!

 

 

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг 2017-йил 22-24-ноябр кунлари Корея Республикасига давлат ташрифига бағишлаб ўтказилган Корея-Ўзбек “Бизнес-Форум”и доирасида, Кореялик ва Ўзбекистонлик ҳамкорлар ўртасида Тошкент шаҳрида Ёджу техника институтини ташкил қилиш ҳақида Меморандум имзоланган. Имзоланган Меморандумга асосан 2018-йил 24-июл санасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан тақдим етилган давлат лицензиясига кўра Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим хизматларини кўрсатувчи муассаса мақомига ега бўлди.

   Тошкент шаҳрида Ёджу техника институтининг ташкил етилиши Республикамизда янги иш ўринлар яратилиши билан бир қаторда, таълим секторида соғлом рақобат муҳитининг пайдо бўлиши, ёшларнинг ўзлари ҳоҳлаган ва инновацион йўналишлар бўйича таълим олиши, таълим ва саноатнинг чамбарчас боғланиши, таълим ва кадрлар сифатини ошиши, давлат бюджетига тушумларни кўпайиши ва бюджетдан қопланадиган сарф харажатларни камайиши ва таълимга оид бошқа масалаларнинг ижобий йечимига олиб келади.

   Институтда замонавий жиҳозлар мавжуд ва доимий равишда янгиланиб турадиган ахборот-ресурс базаси мавжуд.  Умуман олганда,  институтда талабаларнинг сифатли билим олиши ва бўш вақтини унумли ўтказиши учун барча шароитлар мавжуд. Таълим жараёнига Буюк Британия,  АҚШ,  Белгия,  Жанубий Корея,  Саудия Арабистони ва бошқа давлатлардан келган халқаро профессорлар жалб қилинган ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар гуруҳи асосан Буюк Британия, Италия, Германия, Япония, Жанубий Корея ва АҚШнинг этакчи институтлари битирувчиларидан ташкил топган. 

      Талабалар алмашинув дастурларида ҳамда қўшма ёки икки даражали диплом олиш дастурларида қатнашиш имкониятига эга.  Шу тарзда талабалар 2 + 2 модели бўйича алмашинув дастурларида иштирок этишлари ва Ҳанянг университети,  Чунгбук миллий университети,  Ханкёнг университети,  Чосун университети,  Бусан чет эл тадқиқотлари университети,  Жеонжу университети,  Чунгчеонг университети (Корея Республикаси),  Бирлашган бизнес институтлари (Белгия) ва Ёджу технология институти. Шундай қилиб,  Тошкент шаҳрида Ёджу техника институти халқаро ва дўстона муҳитда сифатли таълим олиш учун катта имкониятларни тақдим этади.