Бухгалтерия

Маъмурият

Akmal Allakuliev
Course Leader
Shokhjakhon Elmurodov
Head of Chair

Бухгалтерия

Бухгалтерия ҳисоби бизнесни юритишда муҳим рол ўйнайди, чунки у даромад ва харажатларни кузатишда, қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлашда, шунингдек, инвесторларга, менежментга ва ҳукуматга бизнес қарорларини қабул қилишда фойдаланиши мумкин бўлган миқдорий молиявий маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишда қўл келади. Шу сабабдан ушбу йўналиш олий ўқув юртларида талаб катта бўлган йўналишдардан биридир.

 

Йўналиш мақсади

Йўналишнинг асосий мақсади - бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ҳисоби, давлат молияси, корпоратив молия ва шахсий молия соҳаларида турли курсларда олинган назарий ва амалий билимларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш кўникмасига эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш.
Шунингдек:
a.    талабаларга давлат ва корпоратив бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув ва таҳлилнинг назарий, ҳуқуқий, ташкилий асослари тўғрисида билим бериш; 
b.    талабаларни юқори малакали ҳисобчи, иқтисодчи ва менежер бўлиб, ҳозирги миллий ва халқаро бухгалтерия ҳисоби ва молиявий сиёсатнинг асосий йўналишлари бўйича кўникма ва малакаларни ривожлантиришга тайёрлаш;
c.    талабаларнинг аналитик ва танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, улар иқтисодиётдаги долзарб молиявий ва бошқарув масалаларига тегишли ечимларни топиш билим ва кўникмаларини ривожлантириш;
d.    талабаларни олинган назарий ва амалий билим ва кўникмаларини амалий фаолиятда қўллашга тайёрлаш;
e.    узлуксиз таълим ва шахсий ривожланиш билан боғлиқ кўникмаларини ривожлантириш;

 

Таълим

Бухгалтерия ҳисоби ўқув дастурида бухгалтерия ҳисоби тамойилларидан молиявий таҳлилгача бўлган курслар мавжуд. Талабалар бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро принциплари ва амалиёти билан танишадилар. Дастур давомида талабалар бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисобини ўрганадилар. Ўқиш охирида талабалар корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилишлари ва илмий лойиҳалар устида ишлашлари кўникмаларига эга бўлиўади.

 

Таълимдаги фанлар улуши

Математика асослари - 15%
Бухгалтерия билан боғлиқ фанлар - 44%
Иқтисодий фанлар - 21%
Тил ва умумий фанлар - 15%
Амалиёт ва бакалавр диссертацияси - 5%

Ишга жойлашиш имкониятлари

Битирувчилар давлат ва хусусий секторларда бухгалтер, менежер, молиячи, молиявий менежер, бизнес таҳлилчилар, молия директори, бизнес маслаҳатчилари, солиқ хизмати ходимлари сифатида муваффақиятли ишлашлари мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби бакалавр даражасига эга бўлган мутахассислар ҳар доим бир нечта соҳаларда, шу жумладан давлат идоралари ва хусусий ташкилотларда талабга эга. Бухгалтерия мутахассислари тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳисобот бериш учун маълумотларни тўплашади. Натижаларга кўра улар бюджетни самарали равишда тақсимлашлари, капитални самарали шакллантиришлари, харажатларни минималлаштиришлари ва фойдани максимал даражада оширишлари мумкин. Бундан ташқари, улар энг юқори рентабелликга эга бўлган энг фойдали инвестиция имкониятларини белгилайдилар.

Ишга жойлашиш соҳалари:

•    Давлат ташкилотларининг бухгалтерия ва молия бўлимлари, назорат идоралари, бюджет ташкилотлари, тижорат ташкилотлари, тижорат банклари, суғурта компаниялари, консалтинг агентликлари, воситачилик ва ҳк.
•    Молиявий ресурсларини бошқариш учун етакчи халқаро ва маҳаллий компанияларнинг ваколатхоналари ва дилерлик марказлари;