Архитектура ва Шаҳарсозлик

Маъмурият

Kamoladdin Saidov
Course Leader
Shakhlo Isametdinova
Head of Chair

Архитектура ва Шаҳарсозлик

Aрхитектура – инсоннинг яшаши, фаолияти учун фазовий макон яратиш санъатидир. Шаҳарсозлик – бу лойиҳалаш ва қурилиш билан боғлик бўлган санитар гигийеник, техника – қурилиш, транспорт ва архитектуравий – бадиий масалаларни комплекс йечувчи, шаҳарларни режалаштириш ва қуришнинг назарияси ва амалиётидир. Aрхитектура лойиҳалаш алоҳида бино ва иншоотларнинг ривожланишига йўналтирилган “архитектура”нинг “хажмий” лойиҳалашидан фарқли равишда шаҳар муҳитини комплекс йечишга ва дизайнини ташкил етишга йўналтирилган.

Дастур мақсади

Талабаларга минтақавий режалаштириш, шаҳар аҳоли пунктларини режалаштириш ва реконструксия қилиш, худудларни барқарор ривожлантириш талабларини ўргатиш. Aтроф-муҳит ва инсон фаолияти хафсизлиги ва қулай шароитларни таъминлаш мақсадида меъморий ва шаҳарсозлик фаолиятининг турли жиҳатларини бирлаштиришга имкон берадиган амалий ва назарий билимларни ўрганиш. Aрхитектура ва шаҳарсозликни ривожлантиришнинг янгича тенденсиялари ва инновациялари, меъморий обйектларни реновация қилиш усулларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш.

 

Натижа

Aрхитектура ва шаҳарсозлик таълим йўналишида тахсил олган талаба, ўз йўналишини кенг қиррали мутахассиси бўлиб йетишади. Замонавий меъморчилик, хорижий ва маҳаллий лойиҳа институтлари ва ташкилотлари, ландшафт дизайн бюролари, қурилиш ва саноат компаниялари, хорижий халқаро ташкилотларга йетакчи мутахассис бўлиб йетишади.

 

Бакалавриат даврининг асосий ўқув дастури:

1-курс. Бакалавриатни биринчи босқичи талабаларни фанга ва йўналишга бўлган қизиқишларини янада ривожлантиришга қаратилган. Aсосан корейс, инглиз ва рус тилларини мукаммал ўзлаштиришга, ҳамда математика, физика, жаҳон тарихи ва география, Ўзбекистон тарихи ва ривожланиш стратегияси, екология, информатика каби фанлар жой олган. Барча фанлар рус, ўзбек ва инлиз тилларида олиб борилади.

2- курс. Таълим йўналиши бўйича архитектура ва шаҳарсозлик асослари, архитектура ва жамият, архитектура ва шаҳарларни режалаштириш асослари, компютер графикаси, Ўзбекистон архитектура тарихи, шаҳарсозлик асослари каби фанлар мутахассислик бўйича мукаммал ўргатилади.

3-курс. Мутахассислик бўйича архитектура режалаштириш, шаҳарсозлик асослари, архитектура назарияси, бино-иншоат ва шаҳарсозлик лойиҳалаш, қурилиш материаллари ва конструксия ҳамда жаҳон архитектураси каби фанлар жой олган.

4-курс. Таълим йўналиши бўйича яшил архитектура, архитектура ва конструксия, бинолар коди, архитектура ва шаҳарсозлик, биноларни реконструксия ва реновация қилиш каби фанлар ўзлаштирилади. Хамда битирув лойиҳаси устида изланишлар олиб борилади.