Банк иши

Маъмурият

Akmal Allakuliev
Course Leader
Shokhjakhon Elmurodov
Head of Chair

Банк иши

"Банк иши" курси амалий йўналишга эга бўлиб, тижорат банклари фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги касбий билимларни беради, келажакдаги банкирларга ва барча банклар билан алоқада бўлишни истаганларга банк ишининг асосий қоидаларини ўргатади. "Банк иши" курсида банк фаолиятининг асосий атамалари, тушунчалари, тамойиллари ва усуллари баён этилган.

 

Йўналиш мақсади

Дастурнинг асосий мақсади - банк соҳаси бўйича назарий билимларни шакллантириш ва вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилишда амалий кўникмаларни эгаллашдан иборат, шунингдек кредит ташкилотларининг моҳияти, Марказий банк ва тижорат банкларининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни тўғрисида, замонавий шароитда тижорат банклари томонидан маблағларни жалб қилиш ва жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида, банк операцияларини ўтказиш жараёни тўғрисида, банк фойдасини шакллантириш ва ундан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида, банк ликвидлигини бошқариш асослари тўғрисида, банк таваккалчиликларини моҳияти ва даражалари тўғрисида билимларни эгаллашдир.
Шу билан бир қаторда, қуйидагилар ҳам йўналиш мақсади ҳисоблади.
а. талабаларни банк ишининг назарий, ҳуқуқий, ташкилий асослари билан таништириш;
б. юқори малакали иқтисодчиларни тайёрлаш, талабаларнинг давлатнинг амалдаги молиявий сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича кўникма ва малакаларини ривожлантириш;
в. иқтисодиётдаги долзарб молиявий муаммоларни оптимал йечимини топиш мақсадида талабаларнинг таҳлилий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш;
г. талабаларнинг ҳозирги фаолиятида олган билимларини амалда қўллаш кўникмаларини ривожлантириш;
д. узлуксиз таълим ва шахсий ривожланиш эҳтиёжини ривожлантириш.
 

Таълим

Ушбу фанни ўзлаштириш учун қуйидаги фанларни ўрганиш давомида олинган билим, кўникма ва малакалар талаб қилинади: “Иқтисодиёт назарияси”, “Микроиқтисодиёт”, “Макроиқтисодиёт”, “Пул, кредит ва банклар”. Шунингдек, фанни ўрганиш давомида олинган билим, кўникма ва малакалар қуйидаги фанларни ўзлаштириш учун зарур: “Молия”, “Халқаро бизнес”, “Менежмент”.

 

Таълимдаги фанлар улуши

Математика асослари - 18%
Молия - 52%
Иқтисодий фанлар - 20%
Тил ва умумтаълим фанлари - 5%
Стажировка (амалиёт) ва малакавий (бакалавр) иши - 5%

Ишга жойлашиш имкониятлари

Курсни якунлаш битирувчиларга ҳам давлат, ҳам хусусий сектор молия институтларида, хусусан молиявий менежерлар, молия мутасаддилари ва кредит ташкилотларининг молиявий таҳлилчилари сифатида муваффақиятли касбий фаолиятни давом эттириш имконини беради.
Молия бўйича бакалавр даражасига эга бўлган ушбу мутахассислар кўплаб соҳаларда, жумладан давлат ташкилотлари ва хусусий ташкилотларда доимо талабга эга. Банк соҳасидаги зарур билим ва кўникмалар банк фаолиятини ташкил қилишда, банкларнинг актив ва пассив операциялари билан боғлиқ қарорларни қабул қилишда, шунингдек молиявий барқарорликни, банкнинг ликвидлиги ва рентабеллигини оптимал даражасини таъминлашда ҳамда банк рисклари даражасини пасайтиришда қўшимча имкониятлар беради.

Ишга жойлашиш соҳалари:

• Марказий банк, Марказий банкнинг минтақавий бўлинмалари;
• Давлат банклари, қўшма хорижий капитал иштирокидаги банклар, хусусий банклар, капитал улушида давлат иштирокидаги банклар;
• Инвестицион банклар, инвестицион компаниялари, инвестицион воситачилар;
• Тижорат банклари, инвестиция банклари, ипотека банклари;
• Кредит уюшмалари, суғурта компаниялари, пенсия фондлари, лизинг компаниялари;
• Илмий тадқиқот ташкилотлари, турли жамоат ташкилотлари ва фондлари.