Қурилиш

Маъмурият

Kamoladdin Saidov
Course Leader
Bokhodir Inomov
Head of Chair

Қурилиш

Қурилиш йўналиши ҳар доим касбларнинг енг йетакчиларидан бири ҳисобланган. Ушбу соҳа ўзига ҳос чуқур, мураккаб ва махсус билимларни ўрганишни талаб қилади. Мамлакатимизда хозирги кунда қурилиш соҳаси жадал ривожланмокда. Қурилиш соҳаси бугунги замонавий бунёдкорликни янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Қурилиш йўналиши, қурилиш, монтаж ташкилотларида ишлаб чиқаришни режалаштириш ва ташкил етиш ҳақида керак бўлган билимларни беради, ҳамда илмий-техник тараққиёт шароитида қурилишни бошқариш ва ташкил етишда асосий қонунларни аниқлайди.

 

Дастур мақсади

Қурилиш жараёни обйектни яратиш, ўзгартириш ёки бузиб ташлаш билан боғлиқ бўлган ташкилий, тадқиқот, лойиҳалаш, қуриш, монтаж қилиш ва ишга тушириш ишларини ўз ичига олади. Фаннинг вазифаси қурилиш бошқарувининг назарий асосларини ўрганишгина бўлиб қолмай, балки математик усуллари ва компютерлар негизи техник жадаллашувининг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда улардан қурилиш амалиётида фойдаланиш усулларини ўргатиш ҳисобланади.

 

Натижа

Qurilish sohasida yetuk va malakali mutahassislar bilan taʼminlash, ushbu sohaning, ayniqsa joylarda oliy maʼlumotli kadrlarga boʻlgan ehtiyojini qondirish va ularni tayyorlash tizimini sifatli tashkil etish. Qurilishni tashkil qilish va boshqarish uchun maʼsul boʻlgan yeng nufuzli xorijiy hamda mahalliy tashkilotlarga yetakchi injiner quruvchilar bilan taʼminlab berish.

 

Бакалавриат даврининг асосий ўқув дастури:

1-курс.  Таълим йўналиши қуйдаги фанларни ўз ичига олган:  Рус,  инглиз хамда корейс тиллари,  информатика,  Ўзбекистон тарихи ва ривожланиш стратегияси,  жаҳон тарихи ва география,  математика,  физика ва экология. 

2-курс. Йўналишга ҳамда касбга йўналтирилган бўлиб,  мутаҳассислик бўйича қуйдаги фанларни мукаммал ўзлаштирилади:  қурилиш асослари,  қурилиш материаллар механикаси,  қурилиш тадқиқотлари,  бинолар конструксияси,  темир-бетон қопламалари ва гидравлик муҳандислик. 

3-курс.  Қурилиш структурасини таҳлил қилиш ҳамда,  тупроқ,  йер,  гидравлика муҳандислиги каби фанларни ўрганади. 

4-курс.  Йўналиш бўйича қуйдаги фанлар ўрганилади:  пўлат таркиби муҳандислиги,  транспорт ва муҳандислик коммуникациялар,  сув ва йер ости тармоқларни лойиҳалаш,  пойдевор муҳандислиги,  қурилиш ҳавфсизлиги.