Молия

Маъмурият

Akmal Allakuliev
Course Leader
Shokhjakhon Elmurodov
Head of Chair

Молия

Бозор иқтисодиётининг асосини товар-пул муносабатлари ташкил этишини ҳисобга оладиган бўлсак, “Молия” макроиқтисодиётда пул муносабатларини шакллантириш ва бошқаришда, самарадорликни оширишда, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланишда муҳим рол ўйнайди деб таъкидлаш мумкин. Мамлакатда “Молия” каби таълим йўналишига катта аҳамият берилади. Бундан ташқари, олий таълим соҳасида ҳам молия фани талаб юқори бўлган фанлардан биридир.

 

Йўналиш мақсади

Дастурнинг асосий мақсади - касбий тайёргарлик ва турли хил фанларни ўрганиш жараёнида олинган назарий билимларни доимий равишда ривожлантириш ва улардан давлат, корпоратив ва шахсий молия соҳасида амалий фойдаланишдир.
Шу билан бир қаторда, қуйидагилар ҳам йўналиш мақсади ҳисоблади.
а. талабаларни молия ва молиявий муносабатларнинг назарий, ҳуқуқий, ташкилий асослари билан таништириш;
б. юқори малакали молиячиларни тайёрлаш, талабаларнинг давлатнинг амалдаги молиявий сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича кўникма ва малакаларини ривожлантириш;
в. иқтисодиётдаги долзарб молиявий муаммоларни оптимал ечимини топиш мақсадида талабаларнинг таҳлилий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш;
г. талабаларнинг ҳозирги фаолиятида олган билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларини ривожлантириш;
д. Узлуксиз ўқиш ва шахсий ривожланиш еҳтиёжини ривожлантириш;

 

Таълим

"Молия" фанининг ўқув дастури молия, математика ва бизнес фанлари ўртасидаги узвий боғлиқликда тақдим этилган. Талабалар классик, замонавий иқтисодий тамойиллар ва назариялар билан танишадилар. Дастур доирасида улар давлат ва корпоратив молияни ўрганадилар. Бакалавр босқичини муваффақиятли тамомлагандан сўнг, битирувчилар корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш ва илмий лойиҳалар устида ишлаш кўникмаларига эга бўладилар.

 

Таълимдаги фанлар улуши

Математика асослари - 18%
Молияга оид фанлар - 52%
Иқтисодий фанлар - 20%
Хорижий тил ва умумий фанлар - 5%
Aмалиёт ва битирув малакавий иши - 5%

Ишга жойлашиш имкониятлари

Бакалавр босқичини муваффақиятли тамомлагандан сўнг, битирувчилар ўз фаолиятини молиячи, молиявий менежер, бизнес таҳлилчи, молиявий директор, бизнес-маслаҳатчи, солиқ инспектори ёки бухгалтер лавозимларида давлат ва хусусий секторда муваффақиятли олиб боришлари мумкин.
Молия бўйича бакалавр даражасига эга бўлган мутахассисларга кўплаб соҳаларда, жумладан давлат идоралари ва хусусий ташкилотларда доимо талаб мавжуд. Молиячилар асосан жамланган маълумотлар ва ҳисоботларни таҳлил қиладилар. Натижалар асосида бюджетни самарали тақсимлаш, капитални шакллантириш, харажатларни минималлаштириш ва фойдани максималлаштириш каби вазифаларни амалга оширадилар. Бундан ташқари, улар ички даромадлилик (IRR) даражаси юқори бўлган энг фойдали инвестиция имкониятларини аниқлайдилар.

Ишга жойлашиш соҳалари:

• Давлат ташкилотлари молия бўлимлари, бошқарув органлари молия бўлимлари, бюджет ташкилотлари, тижорат банклари, суғурта компаниялари, консалтинг агентликлари, брокерлик компаниялари;
• Етакчи халқаро ва маҳаллий компанияларнинг ваколатхоналари ва дилерлик марказларининг молиявий ресурсларни бошқариш билан шуғулланувчи бўлимларида;
• Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, солиқ инспекциялари, маҳаллий молия бўлимларида;
• Электрон тижорат билан шуғулланувчи компанияларда;
• Илмий тадқиқот ташкилотлари, турли жамоат ташкилотлари, фондлари.