Халқаро иқтисодий муносабатлар

Маъмурият

Mashrab Berdikulov
Course Leader
Omonullokhon Akhmedov
Head of Chair

Халқаро иқтисодий муносабатлар

Халқаро иқтисодий муносабатлар (ХИМ) йўналиши глобал иқтисодиётга,  халқаро муносабатларга қаратилган Тошкент шаҳридаги Йоджу техника институтининг асосий таълим йўналишларидан бири ҳисобланади.  ХИМ йўналишининг фанлараро ёндашуви реал ҳаётдаги ўзаро боғлиқликни англашни акс эттиради.  Иқтисодчилар халқаро муносабатлар,  маданият ва халқ қадрият тизимлари ҳақидаги билимларини оширадилар.  Бўлажак мутахассислар иқтисодиёт асослари,  менежмент тамойиллари,  маркетинг,  истеъмолчилар ҳатти-ҳаракати,  молия,  буҳгалтерия ҳисоби ва бошқа иқтисодиёт билан боғлиқ фанлар орқали ўз билим ва кўникмаларига эга бўлишади. 

 

Дастур мақсади

Ушбу стандарт,  ИЕР дастурининг ёш битирувчиларини глобаллашган,  турли хил дунёда реал ҳаёт шароитлари билан курашишда дош бера олишларини таъминлайди.  Улар глобал ва маҳаллий,  иқтисодий ва сиёсий маданиятлар ва динлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шунингдек,  трансчегаравий даражасидаги иқтисодиёт,  сиёсат ва жамиятдаги ҳаракатлантирувчи кучлар тўғрисида мустаҳкам тушунчага эга бўладилар.  Юртимиз ва халқаро миқёсдаги таниқли иқтисодчи ва ишбилармонлар билан учрашувлар ташкил этиш ва ўзининг юқори профессионал билимларга эга бўлган мамлакат иқтисодиёти соҳасида йетук юқори сифатли ва малакали кадрларни тайёрлаш. 

Иқтисодиёт,  молия,  тадбиркорлик фаолияти ва солиқ соҳасида талабаларда ҳар томонлама кенг қамровли билим ва кўникмаларини шакллантириш. 

 

Натижа

“Халқаро иқтисодий муносабатлар (ХИМ)” таълим йўналиши битирувчилари мамлакат иқтисодиётининг муҳим соҳаларида,  банк,  молия,  инвестиция,  биржа ва саноат соҳаларида,  давлат идоралари ва реклама агентликлари,  йирик халқаро компанияларда йетук мутахассис бўлиб ишлашлари мумкин. 

 

Бакалавриат даврининг асосий ўқув дастури:

1-курс:  Информатика,  иқтисодиёт асослари,  статистика асослари,  Ўзбекистон тарихи ва унинг ривожланиш стратегияси,  Жаҳон тарихи ва географияси,  рус,  инглиз ҳамда корейс тиллари каби фанларни ўз ичига олган. 

2-курс:  Халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасига алоқадор бўлган халқаро иқтисод,  маркетинг тамойиллари,  менежмент асослари,  молия,  бухгалтерия,  глобал менежмент,  истеъмолчилар хулқи,  менежмент стратегияси каби фанларни ичига олган. 

3-курс:  Халқаро иқтисодий муносабатларда ахборот тизими,  бизнес ташҳислари,  самарали менежмент,  электрон тижорат,  логистика,  менежмент инновацияси фанлари бўйича назарий ҳамда амалий курслар. 

4-курс:  Битирувчи талабаларга инвестиция,  менежмент технологиялари,  стратегик қарорлар қабул қилиш,  корхона ресурсларини режалаштириш каби фанлар назарий ҳамда амалий ўтилади,  курс якунида битирув тадқиқот иши бажарилади.