Лифт муҳандислиги

Маъмурият

Ilkhom Mamayunusov
Course Leader
Kamaliddin Abdivakhidov
Course Leader

Лифт муҳандислиги

Деярли барча янги қурилган биноларда лифт ўрнатилиши мавжуд.  Чу билан бирга,  замонавий лифтлар жуда мураккаб ва хилма-хилдир.  Юк,  лифтлар,  тезюрар қурилмалар,  шифохона мажмуаларида ихтисослашган лифтлар ва бошқалар мавжуд.  Уларни сақлаш ва сервис кўрсатиш учун кўплаб мутахассислар талаб қилинади.  Ускуналар парки кенг,  фаолият соҳаси кенг.  Ўрта муддатли истиқболда касбга талаб катта. 

Дастурнинг мақсади

Dasturning asosiy maqsadi - liftlarni qurish sohasida bilimga ega bo'lgan axborot tizimlari va texnologiyalarini ishlab chiqish va ulardan foydalanish bo'yicha mutaxassislarni tayyorlash.
Shuningdek:
a)    talabalarga matematika, mexanika va avtomatlashtirilgan boshqaruv tizimi sohalarida kompleks bilimlarni berish;
b)    talabalarga liftlar va eskalatorlar ishlab chiqarish, shuningdek ularni o'rnatish va sotishdan keying xizmat haqida aniq tushuncha berish;
c)    talabalarning yetakchilik va boshqaruv qobiliyatlarini rivojlantirish, tizimli o'ylash, tashkilotning iste'molchilar talablarini chuqur aniglash, shuningdek, tadbirkorlik va doimiy strategik va texnologik yangiliklarga e'tibor berish;
d)    talabalarni olingan ko'nikma va bilimlarini amaliy faoliyatda qo'llashga undash;
e)    hayot davomida o'qish va shaxsiy rivojlanish ehtiyojlarini oshirish;
f)    lift va eskalatorlar loyihalash va ishlab chiqish sohasida yuqori bilim va malakaga ega kardlar tayyorlash.

 

Ўқитиш

Lift muhandisligi o'quv dasturi matematik va mexanika kurslarini avtomatlashtirilgan boshqaruv tizimi bilan birlashtiradi. Talabalar lift va eskalatorni loyihalash, ishlab chiqarishga tatbiq etish, shuningdek ularni o'rnatish va sotishdan keying xizmat tushunchalari bilan tanishadilar. O’qish yakunida talabalar guruhi lift va eskalator ishlab chiqish bo’yicha o’zlarining loyihalari ustida ishlashadi. 

 

Таълим мазмуни

Математика ва физика асослари – 18%
Механика ва мехатроника асослари – 57%
Мехатроник тизимларни ишлаб чиқиш – 10%
Тил ва умумий фанлар – 15%
Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалий иши – 10%

Ишга жойлашиш имкониятлари

Битирувчилар инженер-механик,  инженер-електротехник,  мехатрон тизимлар инженер-дастурчиси,  лифтлар ва эскалаторларни монтаж қилиш ва техник хизмат кўрсатиш мутахассиси сифатида ишлашлари мумкин. 
Лифт муҳандислиги бакалавр даражасига эга бўлган битирувчилар механик ва мехатроник тизимларни лойиҳалаш соҳаларида,  шунингдек давлат ва хусусий секторда иш билан таъминланишлари ва бошқа шу каби ихтисосликларда банд бўлишлари мумкин. 
Лифт муҳандислиги соҳаси инженерлари лифт ва эскалаторлар ишлаб чиқариш жараёнига инновасион лойиҳаларни тадбиқ қилиш,  ишлаб чиқарилган лифт ва эскалаторларни ўрнатиш,  ва уларнинг сервиси билан шуғулланишади.  Бундан ташқари инженерлар лифт ва эскалаторлар ишлаши давомида керакли маълумотларни йиғиш билан ҳам шуғулланишади. 
Чуни таъкидлаш керакки,  лифтларни эксплуатасия қилиш хавфсиз жараён эмас,  ва лифт ва эскалатторлардан фойдаланаётган инсонларнинг хавфсизлиги кўп жиҳатдан қурилманинг тўгри ишлашига боғлиқ. 
Чу сабабли лифтлар билан содир бўлган ҳодисалар ва бахциз ҳодисалар учун шахсий жавобгарлик иншоотларни таъмирлаш ва созлаш билан бевосита шуғулланадиган инженерларнинг вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Лифт муҳандислиги бўйича бакалавр дипломига эга бўлган битирувчи Хитойдан тортиб Ҳиндистонгача,  шу жумладан Марказий Осиё минтақасини ўз ичига олувчи ҳудудда жойлашган кўп мамлакатларда керакли мутахассис ҳисобланади. 

Бандлик соҳалари:
  • •    бино ва иншоотларни лойиҳалаш билан шуғулланадиган давлат ва тижорат лойиҳалаш институтлари? 
    •    уй-жой комплексларини қуриш билан шуғулланадиган қурилиш компаниялари? 
    •    тижорат объектларини қуриш билан шуғулланадиган қурилиш компаниялари (савдо марказлари,  бизнес марказлари ва бошқалар)? 
    •    аеропортлар? 
    •    йўл инфратузилмасига хизмат кўрсатувчи компаниялар? 
    •    транспорт компаниялари? 
    •    лифт заводлари? 
    •    лифтлар ва эскалаторларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар?