Мактабгача таълим

Маъмурият

Abror Makhammadiev
Course Leader
Dilfuza Inogamova
Head of Chair

Мактабгача таълим

Мактабгача таълим йўналиши – келажакда профессионал ривожланган педагог тарбиячиларни тайёрлашга қаратилган  дастур бўлиб,  улар болаларни ҳар томонлама ривожлантиришда,  оилавий боғчаларни тизимли ташкил этишга,  давлат ва нодавлат боғчаларни  ривожлантиришга асос бўлиб бунда яратилган ўқув режалари,  ўқитиш ва баҳолашни чуқур ўргатишшга қаратилганлигидир.  Дастур  мактабгача таълим назарияси ва тарихи,  мактабгача таълим амалиётида бўлажак тарбиячи мураббийларни ўқитишнинг  назарий ва амалий ҳамда интерфаол усуллари ва фан соҳасини мукаммал эгаллашларида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. 

Ушбу йўналиш мактабгача ёшдаги болани қамраб олган яхлит таълим жараёни бўлиб,  3 ёшдан 6 ёшгача  ривожланишда бўлган болаларни тарбиялашга қаратилган дастурдир.  Бўлажак тарбиячи мурабийларгамактабгача ёшдаги болаларга ўргатилиши зарур бўлган инклюзив,  когнитив,  лингвистик ва ижтимоий ҳамда иқтидорли ривожлантиришга мойил бўлган болаларнинг турли гуруҳларини ўқитишда мослаштирилган.  Анъанавий ва инновацион тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда  олий таълимнинг мактабгача таълим назарияси ва амалиёти ўргатилади. 

Курсда олинган назарий билимларни амалиётда қўллашга қаратилган.  Курснинг моҳияти таълим тизимида шиддат билан ривожланаётган замонавий ўзгаришларни  болаларга таъсирини ва болаларга тўғри йўналишда ривожланишига ёрдам берадиган  йетук,  рақабатбардош мутахассисларни тайёрлашни кўзда тутади. 

 

Натижа

Мактабгача таълим йўналишида  таҳсил оладиган талабани йетук ва малакали мутахассис қилиб тайёрлаш,  мактабгача таълим соҳасида оилй маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш ҳамда уларни мактабгача таёрлаш  тизимини сифатли ташкил этиш.  Мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш ва бошқариш учун масъул бўлган энг нуфузли  мутахасисларни хорижий ҳамда маҳаллий ташкилотларга йетакчи  раҳбар этиб  таъминлаб бериш.