Бошланғич таълим

Маъмурият

Abror Makhammadiev
Course Leader
Dilfuza Inogamova
Head of Chair

Бошланғич таълим

Бошланғич таълим йўналиши – бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини тайёрлайдиган,  жамиятда ўз ўрнига эга бўладиган рақобатбардош мутахассис кадрлар таёрлайдиган йўналиш бўлиб,  Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хусусий мактабларида 1-4 синфгача ўқитиш учун мўлжалланган таълим жараёнига тайёрлайдиган соҳа бўлиб,  бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини профессионал даражага йетказишга,  уларни жамиятдаги ролини ошириш,  янги инновацион технологиялар асосида ўқитишга ҳамда ахборот технологиялар ва хорижий тилларни ўзлаштиришга қаратилган. 

Дастур ДЦ талаблари асосида  бошланғич синф ўқитувчиси  учун зарур бўлган билим,  кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга назарий ва амалий ёрдам беради.  Болажак бошланғич синф ўқитувчилари педагогик назарияни,  ўқитиш методикасини ва психологик тушунчалар,  билиш жараёнларини  ҳамда бошланғич таълим назарияси бўйича курсларда фаол қатнашадилар.  Чунингдек,  ўқув  курсларда  умумий  фундаментал билимга эга бўладилар.  Дастур асосида ,  талабалар хорижий ва корейс тилларини мукаммал ўрганадилар. 

 

Натижа

Бошланғич таълим йўналишида  таҳсил олаётган талаба келгусида  ўз йўналишининг кўп қиррали,  умумий ўрта таълим,  нодавлат таълим муассасаларида педагогик  фаолият олиб бора оладиган йетакчи,  рақобатбардош мутахассиси бўлиб йетишади. 

Тошкент шаҳридаги Йоджу техника институти ўз талабаларига нафақат назарий билим бериш,  балки шу билимларидан келажакдаги иш фаолиятларида фойдалана олишлари ҳақида ҳам қайғуради.  Чунинг учун таълимнинг асосий негизини назарий билимлар билан биргаликда уларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш амалий машғулотларни нуфузли ўқув масканларида ташкил этилади.