Ҳурматли абитуриентлар,


Қадимий ва ҳамиша навқирон, маърифат марказларидан бири Самарқанд шаҳрида Ёджу техника институтининг филиали очилиши ҳақида мамнуният билан эълон қиламиз!

Институт иқтисодиётнинг турли соҳаларида талабга жавоб берадиган, замонавий касбий билимларга ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда, шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлайди. Шунингдек, 2021 йил илк бор халқаро олий таълим масканлари орасида Ёджу техника институтининг филиали Наманган шаҳрида ташкил топди.

Институт замонавий жиҳозланган, доимий равишда янгилаб туриладиган ахборот-ресурс базасига эга. Дарс бериш учун малакали профессор-ўқитувчилар саралаб олинган. Улар қаторида Буюк Британия, АҚШ, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлардан келган мутахассислар ҳам бор. Кўплаб маҳаллий профессор-ўқитувчилар эса Буюк Британия, Италия, Германия, Япония, Жанубий Корея ва АҚШнинг етакчи университетлари дипломларига эга.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти таълим хизматларини кўрсатиш учун барча лицензияларга эга ва институт томонидан берилган диплом Ўзбекистон ҳудудида тўлақонли тан олинади. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 2018 йил 24 июлдаги № ОТ 0002 давлат лицензияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1007-сон «Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида олиб боради. Шунингдек, институт 2022 йилда Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида биринчилардан бўлиб хорижий КАЗСEЭ ва ИҚАА агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларига эга бўлди.

Институт томонидан иқтидорли абитуриентларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

- ИEЛТС 6.5 ёки ТОПИК 4 даражага эга бўлган абитуриентлар институтнинг 1-курсига иншо ва суҳбат орқали қабул қилинади;

- сўнгги 2 йил ичида математика, инглиз тили, она тили ва адабиёт, биология, кимё ва тарих фанларидан халқаро ва республика Олимпиадаларда 1-2-3-ўринларни эгаллаган абитуриентлар тўғридан тўғри 1-курсига тегишли таълим йўналишларига қабул қилинадилар;

- контракт асосида ўқишга кирган талабалар учун ўқишни грант асосида давом эттириш имконияти берилади. Ҳар йили институт таъсисчилари томонидан ёшларни ўз устида мунтазам ишлашга ундаш, билимли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим гранти ажратилади;

- кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқув курслари давомида Корея Республикасининг ҳамда Европанинг бир қатор нуфузли олий ўқув юртларида «2+2» ёки «3+1» дастурлари бўйича ўқишни давом эттириш имкониятларига эга.
 

Таълим йўналиши

Кундузги таълим учун шартнома суммаси

Кечки таълим учун шартнома суммаси

Cиртқи таълим учун шартнома суммаси

Кириш имтихон фанлари

Банк иши

26 000 000

24 000 000

18 000 000

Математика ва инглиз тили

Бизнесни бошқариш

26 000 000

24 000 000

18 000 000

Математика ва инглиз тили

Бошланғич таълим

18 000 000

16 000 000

12 000 000

Инглиз тили ва она тили

Бухгалтерия

26 000 000

24 000 000

18 000 000

Математика ва инглиз тили

Инглиз тили таълими

22 000 000

20 000 000

-

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ёки суҳбат

Йўл харакатини бошқариш

18 000 000

16 000 000

12 000 000

Тарих (Узбекистон ва жаҳон) ва инглиз тили

Корейс тили филологияси

18 000 000

16 000 000

-

Инглиз тили ва она тили

Либослар дизайни

20 000 000

-

-

Ижодий имтиҳон

Мактабгача таълим

18 000 000

16 000 000

12 000 000

Биология ва инглиз тили

Махсус педагогика

18 000 000

16 000 000

12 000 000

Биология ва инглиз тили

Молия

26 000 000

24 000 000

18 000 000

Математика ва инглиз тили

Таржимоншунослик  (хитой, инглиз тили)

22 000 000

20 000 000

-

Инглиз тили ва она тили

Тарих

18 000 000

16 000 000

12 000 000

Тарих (Узбекистон ва жаҳон) ва инглиз тили

Туризм

22 000 000

20 000 000

16 000 000

Тарих (Узбекистон ва жаҳон) ва инглиз тили

Халқаро иқтисодий муносабатлар

26 000 000

24 000 000

18 000 000

Математика ва инглиз тили

Халқаро маркетинг

26 000 000

24 000 000

18 000 000

Математика ва инглиз тили

Тақдим этиладиган зарурий ҳужжатлар (электрон шаклда):

• Ўрта маълумот тўғрисида диплом (аттестат);

• Паспорт нусхаси;

• 3.5х4.5 ҳажмида расм (ЖПEГ).

Сиз ҳужжатларингизни ТЕЗ КУНЛАРДА :

- онлайн (sam.ytit.uz) тарзда (24 соат давомида) топширишингиз мумкин.

Телеграм канал: https://t.me/yodju_sam

Сайт: www.ytit.uz
Мурожаат учун: +998 78 129 40 40 (1)

Маълумот ўрнида: Тўрт йиллик ўқув дастурини муваффақиятли тугатган битирувчилар Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган ва белгиланган намунадаги диплом оладилар.