Кореяда Таълим

Umida Abdullaeva

Икки томонлама диплом бериш дастуриОнлайн ариза тўлдириш

   Тошкент шаҳридаги Йоджу техника институтининг ректори Ж. Кудайбергенов бошчилигидаги делегацияси олий таълим муассасалари ўртасидаги таълим алмашинуви дастурларини кенгайтириш мақсадида 2019 йилнинг 25 ноябридан 4 декабрига қадар хизмат сафари билан Корея Республикасида бўлди.  ЙТИТ ва Корея Республикасининг бир қатор олий таълим муассасалари,  жумладан,  Ханянг университети (Ҳанянг Университй Эриcа Cампус),  Чосон университети (Чосон Университй),  Чонджу университети (Жеонжу Университй) ва Чунгчонг университети (Чунг Чеонг Университй) билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди.  Чуни таъкидлаб ўтиш жоизки,  Ханянг университети (Ҳанянг Университй) Корея Республикасининг энг яхши 10 та университетлари қаторига киради. Имзоланган келишувларга асосан,  ЙТИТ талабалари нафақат Йоджу технология институтида,  балки,  юқорида номлари келтирилган Корея Республикаси олий таълим муассасаларида 2+2 модели асосида Икки томонлама диплом бериш ва 2+1+1 модели асосида таълим алмашинуви дастурларида иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар. 

     Шу билан бирга,  мазкур дастурларда иштирок этиш учун барча талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда,  талабалар тегишли таълим дастурлари бўйича ўқишларини давом эттиришлари ёки Корея Республикасининг юқорида номлари келтирилган олий таълим муассасаларида таълим алмашинув дастурларида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.  2+2 модели асосида Икки томонлама диплом бериш дастурида қатнашган ва уни муваффақиятли тамомлаган тақдирда,  талабалар ЙТИТ ва Корея Республикасининг тегишли олий таълим муассасаси дипломига эга бўладилар. TOPIK(3) ва IELTS(7.0) тил билиш сертификатига эга бўлиш,  фанлар бўйича академик қарздор бўлмаслик ва GPA  даражаси 3,0 дан паст бўлмаслиги,  Корея Республикасидаги олий таълим муассасасида ўрнатилган ўқиш учун тўловни амалга ошириш – мазкур дастурларда иштирок этишнинг асосий талаблари ҳисобланади.  Чу билан бир қаторда,  ЙТИТ талабалари учун Корея Республикасида ўқиш учун тўловлардан чегирмалар кўзда тутилган.  Чегирмалар бериш шартлари ўқиш бошлангунига қадар муҳокама қилинади. Бундан ташқари, имзоланган келишувларга асосан профессор-ўқитувчилар учун ҳам малака ошириш ва таълим алмашинуви дастурларида иштирок этиш имкониятлари мавжуд. 

Кореяда таълим дастуриОнлайн ариза тўлдириш

“Корея Республикасининг нуфузли университетларига кафолатли қабул” Дастури
Дастурда кимлар иштирок этиши мумкин?

2018 ва 2019 йил битирувчилари (мактаб,  лицей ва коллежлар)
Ўқиш даври

40 ҳафта,  1200 соат (душанбадан жумагача – кунига 6 соатдан)
Талабаларни танлаб олиш шартлари

ТОПИК 3 даражаси бўйича имтиҳон топшириш ёки тил курсларида 4 босқичдан ўтиш
Талабаларни танлаб олиш даври ва талабалар сони

Бир йилда 2 марта,  ҳар йили 150 нафар талаба
Таълим жараёни Корея Республикаси таълим тизими асосида,  Ҳанянг Университй профессор-ўқитувчилари томонидан ва ўқув материаллари бўйича олиб борилади.  Корея Республикасининг нуфузли университети Ҳанянг Университй га кафолатли қабул қилинади. 

Келажагингизни биз билан бирга қуринг,  чунки Сизнинг муваффақиятингиз бизнинг муваффақиятимиз! 

“Ҳанянг Университй (ҲЮ)”

 

“Ҳанянг Университй” университети: 

Ҳанянг Университй (ҲЮ) – Корея Республикасидаги хусусий олий таълим муассаси ҳисобланади.  Университет тарихи 1939 йилдан бошланган.  Ҳанянг Университй Сеул шаҳрида жойлашган шаҳарча типидаги кампусга эга. 

Университет рейтинги.  Чубҳасиз,  мамлакатнинг энг яхши университетида таҳсил олиш кўплаб абитуриентларнинг орзуси,  Ҳанянг Университй ҳақли равишда Корея Республикасининг энг яхши 10 та университети қаторига киради.  Университет дунёдаги энг машҳур ва нуфузли 5 % олий таълим муассасаларидан биридир.  Ҳанянг Университй “Санъат ва гуманитар фанлар”,  “Муҳандислик ва технология”,  “Ҳаётий фанлар ва тиббиёт”,  “Табиий фанлар”,  “Ижтимоий фанлар ва менежмент” йўналишлардаги эришган ютуқлари бўйича халқаро нуфузга эга.  Университет таълим сифати бўйича дунёдаги 300 та энг яхши университетлар рўйхатига киради.  Мазкур университетни Корея Республикасидаги ва дунёдаги иш берувчилар орасида энг обрўли университетлардан бири деб аташ мумкин. 

Университет таркиби.  ҲЮ 24, 000 дан ортиқ талаба таҳсил оладиган йирик университет ҳисобланади.  Маҳаллий абитуриентлар билан бир қаторда университетга хорижий абитуриентлар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.  Таҳсил олаётган талабаларнинг 8 нафаридан 1 нафари хорижий талабалар ҳисобланади.  Университетда 3 мингдан ортиқ профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради.  Ўқиш давомида талабалар учун таълим алмашинуви дастурларида иштирок этиш имконияти мавжуд.  Университет талабалари ҳақида университетнинг Фаcебоок,  Линкедин,  Тwиттер,  Йоутубе ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали танишиш мумкин. 

Университет инфратузилмаси.  Талабалар учун университет кутубхонаси мавжуд.  Талабалар учун университет кампусида жойлашган талабалар ётоқхонасида яшаш имконияти мавжуд.  Университет Кореан Ассоcиатион оф Фореигн Студент Администраторс(КАФСА) гуруҳи билан бир қаторда,  Кореа Ассоcиатион оф Информатион Ёдуcатион (КАИЕ),  Глобал Ёнгинееринг Ёдуcатион Ёхчанге (Глобал Ё3),  Cонференcе дес реcтеурс йет дес принcипаух дес университе ду Қуебеc (CРЕПУҚ) каби ассоциациялар таркибига киради. 

Батафсил маълумот учун: 

(95) 478-40-40,  (95) 479-40-40

studyinkorea@ytit.uz