Ректорнинг кутиб олиш нутқи

Rector Prof. Janpolat Kudaybergenov

   Ҳурматли дўстлар, меҳмонлар ва қадрли талабалар!

   Фурсатдан фойдаланиб, шуни таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда олий таълим соҳасида жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг яққол далили сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли фармонини кўрсатиш мумкин. Давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил етиш асосида олий таълимга қамраб олиш даражасини 50 фоиздан ошириш, соғлом рақобат муҳитини яратишга алоҳида еътибор қаратилмоқда.

    Давлат раҳбари томонидан қўйилган вазифалар ва олий таълим соҳасидаги давлат сиёсатини ҳисобга олиб, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида ўқув жараёни модул-кредит тизими асосида, Корея Республикасининг таълим, фан ва техника соҳасидаги сўнги ютуқларини еътиборга олган ҳолда кореялик експертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича олиб борилади. Институт чуқур назарий билим бериш билан бир қаторда, амалий кўникмаларни шакллантиришга, талабаларнинг мантиқий ва ижодий фикрлашини ривожлантиришга, шунингдек, иқтисодиётнинг реал тармоқлари билан академик ва амалий алоқаларни кенгайтиришга алоҳида еътибор қаратади.

    Бундан ташқари, институт моддий-техник база ва инфратузилмани яхшилашга, шунингдек, ўқув жараёнига йетакчи хорижий олимлар, профессор-ўқитувчилар ва амалиётчи мутахассисларни жалб қилишга доимий еътибор қаратади. Ҳурматли дўстлар, меҳмонлар ва қадрли талабалар!

    Яна бир бор Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига хуш келибсиз!