Ахборот-ресурс маркази

Nigora Akhmedova

Ахборот-ресурс марказининг мақсад ва вазифалари:

1.Aхборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларнинг мунтазам ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш.
2. Миллий, маънавий ва ахлоқий қадриятларни кенг тарғиб қилиш ва халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратиш. 
3.Таълим муассасаси соҳасига ва фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ Ахборот-ресурс маркази фондини шакллантириш, маълумотлар базаларини, электрон каталогларни ташкил этиш ва юритиш. 
4.Aхборот-ресурс марказини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш асосида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш.
     5.Фойдаланувчиларни асосий ахборот-кутубхона хизматлари билан бепул таъминлаш: 
  ахборот-ресурс маркази фонди таркиби тўғрисида тўлиқ ахборот бериш; 
  матбаа асарлари ва бошқа ҳужжатларни қидириш ва танлашда маслаҳат бериш; 
  фойдаланувчилар, раҳбарият, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва докторантларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Aхборот-ресурс маркази таркиби:
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Ахборот-ресурс маркази жами фонди 17894 тани ташкил этиб, шундан: 
-  8075 номда 12673 та ўқув дарсликлари;
-  2510 номда 5221 та бадиий адабиётлар мавжуд.
Aхборот-ресурс марказида обуналар сони 72 тани ташкил этиб, шундан:
-  21 номда газета;
-  17 номда ўзбек тилидаги журналлар;
-  34 номда хорижий илмий журналлар мавжуд.

Aхборот-ресурс марказида электрон кутубхона яратилган. Электрон кутубхона ахборот ресурсларидан https://library.ytit.uz/ веб саҳифасига кириш орқали фойдаланилади. Ҳозирги кунда Aрмат++ дастурига киритиш орқали электрон каталог ва тўлиқ матнли маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.
Aхборот-ресурс маркази www.nanet.go.kr–Корея Миллий ассамблеяси электрон кутубхонаси базасидан фойдаланиш учун ҳамкорлик меморандумини имзолаган. Шунингдек, институт ҳудудида  Elsevier компаниясининг маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти мавжуд.