Тошкeнт Шаҳридаги Еджу Тeхника Институти Қуйидаги Ихтисослик Бўйича 2022 Йил Учун Таянч Докторантурага Қабул Эълон Қилади

Шифр: 08.00.01

Ихтисослик: “Иқтисодиёт назарияси”

Квота: 1

ДОКТОРАНТУРА

Институт таянч докторантурасига қуйидаги талабгорлар қабул қилинади:

  • - магистр даражасига, олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;
  • - фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп етилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар;

 

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • - ариза;
  • - қисқача биографик маълумотнома;
  • - меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • - олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • - нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиш талаб этилади);
  • - Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5.5), TOEFL (PBT) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (IBT) (87 баллдан кам бўлмаган), SEFR (Б2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳондан озод этилади.

 

Фалсафа доктори (Ph) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:

  • - магистр дипломи ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;
  • - фалсафа доктори (Ph) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан, илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.
  • - камида икки йиллик илмий-педагогик иш стажи ёки муайян илмий ютуқлар (ихтиро учун патентлар ёки муаллифлик гувоҳномалари)га эга бўлганлар.