Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти жамоаси номидан ана шундай ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртига садоқатли ўғлонларимизни 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз!