7 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг ректори Жанполат Кудайбергенов Тошкент кимё – технология институти ректори Ботир Усмонов бошчилигидаги делегациянини қабул қилди. Учрашув таълим мауссасалари ўртасида тузилган ҳамкорлик келишуви доирасида ташкил этилди ва ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларни мувофиқлаштиришга бағишланди. Лойиҳалар косметология ва нутрициология йўналишларидаги қўшма бакалавриат ва магистратура дастурларини йўлга қўйиш ҳамда талабалар ва ўқитувчилар академик мобиллигини ташкил этишни ўз ичига олади