Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти, Инглиз тили кафедраси 8 Май, 2021да “Турли йўналишдаги олий таълим муассасаларида инлиз тилининг ўрни” мавзусида 1- Республика талабалар илмий-амалий конференсияцини ўтказади.

 Конференсиянинг мақсади - бутун Ўзбекистон бўйлаб талабалар ва амалиётчиларни доимий равишда олиб бораётган илмий- тадқиқот ишларини тақдим этиш ва ўртоқлашишга ундашдир. Ушбу анжуман инглиз тилининг турли олий ўқув юртларидаги аҳамиятига бағишланган бўлиб, иштирокчиларга янги ғоялар ва амалий тажрибаларни юзма-юз алмашиш, илмий-тадқиқот алоқаларини ўрнатиш ва келажакда ҳамкорлик қилиш учун шериклар топиш имкониятларини беради. 

 Биз илмий тадқиқотчиларни ва бакалавр талабаларини инглиз тилининг турли соҳалардаги ўрни ҳақида суҳбатлашишга таклиф қиламиз.

  

 АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР:

•        Самарали мулоқот учун инглиз тилининг ўрни;

•        Яхши ҳамкорлик учун инглиз тилининг ўрни;

•        Инглиз тилининг глобал тил сифатида тутган ўрни;

•        Мустақил таълим кўникмалари;

•        Онлайн таълимнинг афзалликлари ва камчиликлари;

•        Талабаларни инглиз тилини ўрганишга ундовчи воситалар;

•        МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМнинг асосий мақсади ва сабаблари нимада?

•        Қабул қилувчи ва ишлаб чиқарувчи кўникмалар қандай ва улар қандай қўлга киритилади?

•        Хатоларни тузатишнинг асосий афзалликлари нимада?

•        Инглиз тили грамматик қоидаларни тушуниш;

•        Бизнес соҳасида инглиз тилини ўрганишнинг асосий хусусиятлари;

•        Туризм соҳасини ривожлантиришда инглиз тилининг асосий таъсири;

•        Ҳуқуқ соҳасида инглиз тилининг аҳамияти.

Конференцияда эмпирик тадқиқотлар ҳамда назарий / консептуал мақолалар қабул қилинади.

 Конференция 2 қисмдан иборат: 

 Семинар: бу амалий жараён тақдимоти бўлиб, унда тадқиқотчи мақолада максимал 10 дақиқада тилни ўрганиш / ўқитишнинг тавсия этилган усулини намойиш қилиши керак.

 Презентация: тадқиқотчи мақолада муҳокама қилинган масалалар бўйича 5 -7 минутгача нутқ сўзлайди.

 ТЕЗИС (МАҚОЛА) ҚУЙИДАГИ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРИШИ ЛОЗИМ:

1.     Илмий мақолалар назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиши керак.   

2.     Конференциянинг расмий тили: ИНГЛИЗ ТИЛИ (мақолалар ҳам фақат инглиз тилида қабул қилинади).

3.     3-5 бет ҳажмда, 1 интервалда (чапдан 3 см, юқоридан 2,0 см, қуйидан 2,0 см, ўнгдан 1,5 см ) компьютернинг Microsoft Word муҳаррири, Times New Roman дастурида 14 ўлчамли шрифтда ёзилиши; сарлавҳалар бош ҳарфларда, ундан 3 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва фамилияси тўлиқ, илмий унвони ва илмий даражаси, ўқиш (иш) жойи (корхона, бўлим, кафедра номи) ва эгаллаган лавозими келтирилади. Тезис (мақола)да манбаларга ҳавола (сноска) кўрсатилиши шарт.

Мақолалар "Аннотация", "Калит сўзлар"ни ўз ичига олиши, "Адабиётлар" эса матн охирида кўрсатилиши керак. (ИЛОВАДА МИСОЛ КЕЛТИРИЛГАН). 

Эслатма: Тегишли форматда бўлмаган мақолалар тузатиш учун муаллифга қайта юборилади.

4.     Мақолада 2 дан ортиқ муаллиф бўлмаслиги керак. Талабалар ўзларининг илмий раҳбарлари (ўқитувчилари) билан ҳаммуаллиф сифатида ўз мақолаларини ёзишлари мумкин. Улар биргаликда семинар ва тақдимотларни ҳам ўтказишлари мумкин.

5.     Мақоланинг ҳажми 3-5 бет бўлиши керак.

6.     Юборилган мақолалар плагиат учун текширилади ва муаллиф қабул қилинганлиги тўғрисида хат олиши мумкин. 

7.     Конференция иштирокчиларига қатнашганлиги ҳақида сертификатлар тақдим этилади.

8.     Конференция тезис(мақола)лари алоҳида тўплам шаклида нашр қилиниши режалаштирилган. Тезис мазмуни ва унда келтирилган маълумотлар учун шахсан муаллиф масъул.

9.     Мақолалар ва тезислар қуйидаги e-mailга жўнатилсин: StudentsConference@ytit.uz 

10. Мақолалар ва тезислар топширишнинг охирги муддати: 3 Апрель, 2021

Масъул ҳодимлар:

Элдор Набиев (+99894 6036033)

Рушана Тогаймуродова (+ 99890 6675335)

Наргиза Шаумарова 

Сурайё Ибрагимова

МАНЗИЛ:

100121, Тошкент, Усмон Носир кўчаси, 156-уй

Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти

Инглиз тили кафедраси, 613-хона

ИЛОВА

An example of article

Specific characters of a person in professional motivation(Topic)

Student: Full name, academic degree,university

Scientific adviser( if you have): Full name, academic degree, university

Annotation: In professional and personal life providing employees and people with countinious motivation is so essential in these days. There are different approaches which can be clarified by this article and have important role to select your own motivating way.

Key words: motivation, instinct, drive-reduction, incentive, cognitive approaches, intrinsic motivation, extrinsic motivation.

Main information

Reference:

1.    C. L. Hull (1943).Principles of behavior. Journal

of Psychology, 24, 237-246.