Ёшларни ақлий меҳнатга ўргатиш, шу йўл орқали камолга етиш тамойили устувор бўлиши тарафдоримиз. Барчамизга маълумки, ақлий меҳнат кутубхонада чарҳланади. Тошкент шаҳридаги Ёджу институтининг кутубхонаси доимий равишда ўз фондини бойитиб боради. Жумладан, институтнинг Корейс тили кафедра мудири Д.Эргашева ташаббуси билан Жанубий Корея элчихонаси ҳузуридаги Корейс-тили таълим маркази, институт фонди учун бадиий, тарихий ва бизнес бошқарувига оид китобларни совға қилди. Хорижий тилни ўрганишда, сўз бойлиги катта аҳамият касб этади. Шунинг учун, азиз талабалар имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадида, қимматли вақтингизни китоб мутолаасига сарфланг.