Ҳозирда, «Архитектура ва шаҳарсозлик» йўналишида таҳсил олаётган талабаларимиз «Discover Invest» компаниясида амалиёт ўташмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган талабаларгина амалиётга қабул қилинган эди. Амалиёт якунига кўра, талабалар 3+1 дастури асосида таҳсил олиш учун Туркиянинг нуфузли Йилдиз техника университетига (Yıldız Teknik Üniversites) юборилади.  Муҳандислик йўналишида Туркиянинг кўзга кўринган  олий таълим даргоҳида орттирилган тажриба талабаларимиз учун келажакда муваффақият калити бўлиши шубҳасиз. 
Талабаларимизга ҳам мақсад сари интилишда, доимий ўз устида ишлашларини ва меҳнат қилиб толмасликларини тилаб қоламиз.