Хар бир ота-она, фарзандининг таълими учун инвестиция киритар экан, энг аввало унинг келажакда қайси касбни тажрибали мутахассиси бўлиши ҳақида ўйлайди. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг асосий мақсадларидан бири бу - талабаларга нафақат назарий, балки амалий билим олиш учун ҳам керакли шарт-шароитларни яратишдан иборатдир. 

Зеро, талаба бугун олган билимини келажакда қўллай олмаса, қийинчиликларга дуч келиши аниқ. Мақсад сари интилар эканмиз, олийгоҳ сифатида турли соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиб, талабаларга имкониятлар эшигини очишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳаракатимиз натижаси ўлароқ эса, куни кеча Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳамда Binket Group компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, инженер конструктор ва дизайнерлик йўналишларида таҳсил олаётган талабаларни амалиётга юбориш кўзда тутилган. Эндиликда, ҳар икки томонлама ҳамкорликнинг амалга ошириш механизми ишлаб чиқилади, ва ўқув йилининг якунида, истаги бор талабаларни стажировкага юбориш бошланади.