Artel вакиллари "Муқобил энергия" факультети талабаларини Артел заводлари, жумладан, ишлаб чиқариш устахоналари, логистика маркази ҳамда R&D илмий-тадқиқот ва ривожланиш маркази билан таништирдилар.

Экскурсия давомида талабалар ишлаб чиқариш жараёнлари, ишлаб чиқариш базалари кўлами билан яқиндан танишдилар. Заводда ўрнатилган дунёнинг етакчи компанияларининг юқори сифатли ишлаб чиқариш ускуналари талабаларда катта таассурот қолдирди.