Китоб ҳар қайси замон ва маконда ҳам инсонни юксалтирувчи, уни дунёқарашини, тафаккурини кенгайтирувчи муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат ривожлантиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади ва эзгуликка етаклайди.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Ахборот-ресурс маркази ҳамда "Asaxiy books" ташкилоти талабаларнинг маънавий - интеллектуал салоҳияти, онги ва тафаккурини бойитиш, она Ватан ва халқимизга муҳаббат, садоқат туйғуларини янада ошириш мақсадида китоб ярмаркасини ташкил этдилар. Ярмаркада янги нашрдан чиққан миллий ва жаҳон мумтоз адабиёти намуналари, замондош ижодкорларнинг асарлари, илмий оммабоп ва болалар китоблари сотувга қўйилди.

Талаба ёшлар ва Институт профессор - ўқитувчилари томонидан кўплаб ўзларига ёққан китоблар харид қилинди.