Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг "Либослар дизайни" йўналиши 1-2 курс талабаларининг ҳисобот кўргазмаси.
2021-йил 24-апрел куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида "Либослар дизайни" йўналиши 1 - 2-курс талабалари - ёш дизайнерларининг 1- чи ҳисобот санъат кўргазмаси очилди. Кўргазма иштирокчилари унга "Парвоз" маъносини англатувчи "AVOLARE..." чиройли рамзий номини беришди. 
Кўргазмада 30 нафар муаллифларнинг тасвирий санъатнинг кўплаб методларидан фойдаланган ҳолда турли услубларда тайёрланган 50 дан ортиқ асарлари намойиш этилди — булар расм ва график асарлар, ҳайкалтарошлик, шунингдек коллаж ва аппликациялардир.
Кўргазма мавзуси иштирокчиларнинг кенг кўламли ёндашувларини ўзида акс эттиради. Улар нафақат адабий манбаларга мурожаат қилганлар, балки ўзларининг ёрқин фантазияларига, жасур образларига дадил эргашганлар ва уларни ўз бадиий дид ва дунёни тушунишлари асосидаги ижодий услубда яратганлар.
Кўргазма фақат ўқув ишлари билан чегараланмаган, уларнинг аксарияти мустақил ижодий ишлар бўлиб, ўқувчиларнинг чанқоқ қизиқишларини кўрсатади.
Кўргазма 24 апрелдан очиқ (Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти биносида).
Кўргазма 1 майга қадар давом этади.
Манзил: Усмон Насйр кўчаси, 156-уй., мўлжал: Жанубий темир йўл вокзали (автобус станцияси).
Очилиш соатлари: 9.00 дан 18.00 гача, якшанба дам олиш куни.
Маълумот учун телефон рақами: +998 78 1294040