2021 йилнинг 4 январь кунидан, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш» йўналишида таҳсил олаётган талабалар "Discover Invest" компаниясида амалиёт ўташни бошлашади. Таъкидлаш лозимки, юзга яқин талабгорлар орасидан фақат ўнта талаба имтиҳон ва суҳбатдан муваффақиятли ўтди. Эндиликда, амалиёт икки ой давом этади. Амалиёт сўнгида ўзининг илмий салоҳияти, менежерлик қобилияти, меҳнатсеварлиги ва интилувчанлиги билан ажралиб турган талабалар "Discover Invest" компаниясининг муқим ходимига айланади. Шунингдек, чет-элда ўқишни давом эттириш имкониятини ҳам қўлга киритади. Хулоса қилганда, мамлакатимизда тажрибали кадрларга бўлган эҳтиёж масаласи, уларни таълим ва амалиётни узвий боғлиқликда тарбиялаш вазифасини, ечим сифатида намойиш этади.