6 март куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти талабалари "Fashion show" деб номланган баҳорги мода кўргазмасини ташкил этмоқдалар. Айни пайтда қизлар кўргазмага тайёргарлик кўриш билан бандлар. 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни арафасида ушбу тадбирга тайёргарлик кўраётган жамоанинг барча аъзоларига куч – ғайрат тилаймиз ва янги коллекция тақдимотидан фото лавҳаларни кутиб қоламиз.