Бугун Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг талабалар сардорлари билан норасмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий мавзуси 2021- ўқув йилига мўлжалланган мақсад ва вазифаларни аниқлаб олиш бўлди. Институт талаба ёшларининг салоҳияти ва интилишларини рўёбга чиқариши мақсадида илм-фан, спорт, янги лойиҳалар, талабалар муаммолари йўналишлари ва маънавий, кўнгил очар тадбирлар бўйича масъуллар ўзларига мақсад ва вазифа белгилаб олишди. Тез кунларда талабалар сардорлари ўз фаолиятини бошлайди. Бизни кузатишда давом этинг.