Бугун ўзбек миллатининг улуғ сиймоси Алишер Навоийнинг таваллуд топган куни.
Балки, хабарингиз бордир, балки йўқ, Алишер Навоий ўз замонасининг энг машҳур ҳомийларидан бири бўлган. Улуғ бобомиз таълимни, санъат ва маданиятни, шоир ва ёзувчиларни доим қўллаб-қувватлаган, мадрасалар қуриш ва таъмирлашда бош-қош бўлган, илм-фан жамоатчилигининг йиғилишларини ташкил қилган ва доимо уларга ёрдам қўлини чўзган.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

Манба: metsenat.uz