Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан китоблар совға қилинди.

Чегараларини бир марта кенгайтирган идрок ҳеч қачон эски жойига қайтмайди. (Алберт Эйнштейн)

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Ахборот - ресурс маркази тизимли равишда бойитиб борилади. Бу галги билимлар хазинаси инглиз-тилини мукаммал ўзлаштираётган талабаларимиз учун энг сара бадиий китоблар билан бойитилди. Буюк Британия элчихонаси томонидан 100 га яқин китоблар кутубхона фондига совға қилинди.