"Чирой эстетикаси" йўналиши талабалари навбатдаги амалий машғулотларда.
Талабалар Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида самарали иш ҳафтасини ўтказдилар. Бўлажак мутахассислар тери намуналари олиш ва микробиологик таҳлил ўтказишни ўрганишди. Даволаш хоналарида талабаларимиз марказ шифокорлари билан тенгма-тенг фаол ишлашди! Бу сафар институтимиз талабалари мезотерапия амалиётни ўзлаштиришди. Мезотерапия-гиалурон кислотаси, витаминлар, микроэлементлар, аминокислоталар, олигоэлементлар, липолитиклар, пептидларни ўз ичига олган дори-дармонларни интрадермал юбориш орқали дерматологик касалликларни даволашдир.