#fashiondesign
Драпировка - бу кийимнинг маълум жойларида қўшимча ҳажм ҳосил қилиш мақсадида букланишларни шакллантириш жараёнидир. Драпировка услуби қадим замонлардан бери қўлланилган. Ёшларга драпировка санъати ва кийимни тўғри кийиш маҳорати бўйича махсус таълим берилган. Куни кеча "Либослар дизайни" йўналиши талабалари учун таниқли дизайнер ва «Mirr & Shax» асосчиси Тоҳирова Шахноза томонидан "Матодан турли драпировкалар ҳосил қилиш" мавзусида мастер – класс дарси бўлиб ўтди.
Мастер-класс доирасида ҳар қандай усулда (мураккаб ёки оддий) драпировкалаш жараёни намойиш этилди. Бу моделларда фактура яратишнинг машҳур услуби ҳисобланади. Иштирок этган барча талабалар мутаҳассиснинг ишларидан ҳайратланиб, уни узоқ вақт давомида қўйиб юбормадилар, ўзларини қизиқтирган мавзуларни муҳокама қилдилар.
Биз мастер-класснинг барча иштирокчиларига, айниқса меҳмонимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, учрашув жуда самарали ва барча учун фойдали бўлди!