Мураккаб пандемия шароити ўзбек ёшларининг турли халқаро он-лайн танлов ва конференцияларда иштирок этиб, ўз билим ва иқтидорини намоён этишга тўсиқ бўла олмаяпти.

Бошланғич таълим йўналиши PRI-11U академик гуруҳ талабаси Дилдора Раупова илмий изланишлари, долзарб мавзудаги тадқиқотлари ҳамда ўз соҳасида эгаллаган билимлари туфайли эришган илк ғалабаси бугун Ёджу техника институти жамоаси, айниқса, ота-онаси ва илмий раҳбари Дилфуза Иногамовани чексиз қувонтирди. Талабамиз Дилдора Рауповага илм йўлида изланишда, тенгдошларига ўрнак бўлишда чарчамасликларини тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз: ҳар йили «Энг яхши ёш олим 2020» илмий тўплами Халқаро ёш олимлар ассоциацияси (Қозоғистон, Нур-Султон) томонидан, «Бобек» Миллий ҳаракати ассоциацияси, Юридик шахслар ассоциацияси кўмагида ташкил этилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади ёш илмий тадқиқотчиларни энг муҳим инновацион лойиҳаларини аниқлаш, илмий қизиқишларини илгари суриш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида илм-фанни ривожлантириш учун бирлаштирувчи платформа яратишдир.