Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Физика-техника институти ўртасида  ҳамкорлик келишуви имзоланди. Тез кунларда, Физика-техника институтининг илмий лабораториларида талабалар амалиёт ўташни бошлайдилар. Бундан ташқари, томонлар фотоэлектроника, қуёш - иссиқлик ва энергетик қурилмалар, яримўтказгичли қуёш элементлари ҳамда бир қатор бошқа йўналишларда кенг қамровли лойиҳалар устида иш олиб боришади.