10 феврал куни "Gross Insurance" суғурта компанияси вакиллари "Бизнес мактаб" талабалари учун учун тақдимот ўтказишди. Тақдимот мақсади - талабаларни компания фаолияти билан таништириш ва талабаларда суғурталаш ҳақида кенгроқ тушунча шакллантиришдан иборат. Таъкидлаш жоизки, талабалар ўртасида компания танлови ҳам эълон қилинди. Ғолибларга институтда таълим олиш учун грант тақдим этилади. Тақдимот институт ва cуғурта компанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида ўтказилди. Меморандумга кўра суғурта бозори учун ёш, истеъдодли ва истиқболли кадрларни тайёрлаш, соҳа мутахассислари ва таҳлилчиларни жалб этган ҳолда конференциялар, семинарлар, тренинглар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этишда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.