SAP компаниясининг Ўзбекистондаги савдо директори, Top contact Center асосчиси, таниқли тадбиркор ва албатта, деярли барчамизнинг севимли жойимизга айланган BookCafe асосчиси  Лазиз Адҳамов институтимиз талабаларига ташриф маърузаси ўтказди. Маъруза рақамли ўзгаришларга бағишланиб, бизнесни ташкил қилиш ва юритишда IT архитектура ҳамда BI нинг аҳамияти ёритилди. Маркетинг, бизнес, иқтисодиёт ва IT йўналишларида таълим олаётган ва шу соҳаларга қизиқадиган талабалар  учун жуда фойдали маслаҳатлар, энг кераклиси, ўз саволларига жавоб олиш учун зўр имконият бўлди.
“Меҳнат бозорида талабгир, етук мутахассис бўлиш учун, энг аввало, кўп китоб ўқиш ва ўз фикрлаш чегараларини кенгайтириш керак”, - деб Лазиз Адҳамов ўз маърузасини якунлади. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти талабалари учун бу учрашув яхши мотивация бўлди деган умиддамиз.