Кириб келаётган, Наврўзи олам муборак бўлсин!

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти сизни уйғониш ва янгиланиш фасли бўлмиш баҳорнинг гўзал айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади! Байрам шукуҳи ила юртимизда ва хонадонингизда фаровонлик, тўкинлик ва файзу барака аримасин.

Шарқ донишмандлари айтганидек, энг катта бойлик – ақл-заковат, илм ва энг катта мерос – яхши тарбия қалбингиз ила онгингизни ҳеч қачон тарк этмасин!