Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг (ТЁТИ) «Бизнесни бошқариш» йўналиши ва Тошкент давлат юридик университетининг (ТДЮУ) «Хусусий ҳуқуқ» факультети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида «Бизнесни бошқариш» йўналиши талабалари Юридик университетига ташриф буюришди, у ерда талабалар қўшма лойиҳа - мобил илова яратиш устида ишлаш бўйича келишувга эришдилар. Ҳамкорликда яратилиши кутилаётган илова туризм соҳаси учун фойдали қўлланма бўлиб, Юридик университет талабалари қонун билан боғлиқ базани ишлаб чиқишга, Ёджу техника институти талабалари эса маркетинг йўналиши билан боғлиқ базани ишлаб чиқишга келишиб олишди. Учрашув сўнгида, ТДЮУ томонидан ТЁТИ нинг ахборот-ресурс марказига юридик соҳага оид китоблар совға қилинди.