Икки факультет ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Малакали бизнес бошқарувчи бўлиш учун қонун ва ҳуқуқларни яхши билиш керак.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Бизнесни бошқариш» факультети ва Тошкент давлат юридик университетининг «Хусусий ҳуқуқ» факультети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Томонлар илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, таълим соҳасидаги илмий ва амалий ишланмаларни жорий этиш, социологик тадқиқотлар ва сўровномаларни ўтказиш, халқаро стандартларга мувофиқ статистика тизимини шакллантириш, талабаларни ихтиёрий - амалий фаолиятга жалб қилишни кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.