Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни, Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институтида рус тили кафедраси томонидан рус ва инглиз тилларида таълим олим борадиган 1-курс талабалари ўртасида «Мен нотиқман» танловининг якуний босқичи ўтказилди. 17 финалчи жамоат олдида нутқ сўзлаб, ўзларининг ораторлик маҳоратларини намойиш этиб, ўзаро «Олтин маърузачи», «Кумуш маърузачи», «Бронза маърузачи»номи учун баҳслашдилар. Танлов иштирокчилари адабий асарлардан шеърлар ва монологлар ўқишди. Мусобақа Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти ректори Жанполат Кудайбергеновнинг табрик сўзи билан очилиб, талабалар учун келажакдаги касбий фаолиятида нотиқлик санъати муҳимлигини таъкидлади.

Танлов иштирокчиларининг ёрқин чиқишлари мустақил экспертлар: ўқув ишлари бўйича проректор Джо Бёнг Рёл, Ўзбекистон рус маданий маркази раисининг ўринбосари Томчани Людмила Вадимовна, институт талабалари билан ишлаш бўйича ҳисобчи Жумаева Зухра Низомовна, институт таълим сифатини текшириш бўйича бўлим бошлиғи Саидова Зилола томонидан баҳоланди.

Танловда 17 нафар талаба қатнашди, ғолиблар:

- 1-ўрин: BMA-36 Е гуруҳ талабаси Ботирқулов Жаъфар - «Олтин сертификат»;

- 2-ўрин: IMA-33 Р гуруҳ талабаси Рустамов Абдукарим - «Кумуш сертификат»;

- 3-ўрин: PRI-34 Р гуруҳ талабаси Азимова Нурия - «Бронза сертификати».

Қолган финалчилар номинациялар бўйича сертификатлар билан тақдирландилар.

Ғолиблар бошқарув маъмурияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мазкур танловда қатнашиш иштирокчиларнинг қизиқиши ва истеъдодининг кўп қирралилигини намойиш этди, замонавий талабаларнинг янги нарсаларни ўрганиш ва ижод қилишга бўлган иштиёқи нақадар катта эканлигини кўрсатди.