Амалиёт ва назария уйғунлиги юксак салоҳиятли кадрлар тайёрлашда устувор аҳамият касб этади

Жорий йилнинг 17 март куни, Туризм ва халқаро маркетинг йўналиши раҳбари Н.Мейлиев ва Туризм йўналиши 3-босқич талабаси М.Мирфаязов бошчилигида "International hotel in Tashkent" меҳмонхонасида Туризм йўналиши 3-курс талабалари билан амалий дарслар бўлиб ўтди, «Хоналарни бошқариш» мавзуидаги амалий машғулотлар давомида талабалар меҳмонхоналарни бошқариш, айниқса хоналарга хизмат кўрсатиш соҳасида бебаҳо амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишди. Ўз навбатида, Институт маъмурияти номидан International hotel in Tashkent меҳмонхонаси раҳбариятига талабалар учун амалий машғулотлар ўтказиш учун яратилган имконият ва шароитлар учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.