Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ва Афғонистоннинг Кардан университети  ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида илк қадам.
Икки томонлама алоқаларни ўрнатиш, алмашинув дастурлари бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларига қаратилган икки таълим муассассалари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда cтартаплар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, талабалар алмашинуви дастурлари, имконияти чекланган ёшлар учун АКТ курсларини ҳамкорликда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.