Ўзбекистон ва Кореянинг муштарак жиҳатлари, икки юртни, икки элни боғлаб турган тарихий ришталар анчагина. Тадбирда корейс миллий ва замонавий рақслари, мусиқа ва қўшиқлари, шунингдек «Либослар дизайни» йўналиши талабаларининг корейс миллий либослари намойиши бўлиб ўтди.
Ўзбек ва корейс халқларининг маданияти, менталитетидаги ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, катталарга ҳурмат, кичикка иззат каби ўхшаш жиҳатлар, шарқона фазилатлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик ривожига мустаҳкам асос бўлмоқда.