Куни кеча Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти талабалари учун Modul5 лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди. Учрашувга Улуғбек Исматов - стартапчи, «Becreative media» компанияси, «Startup market», «INTV» лойиҳалари асосчиси, Сирожиддин Олимов - Ёшлар ишлари агентлигида фан, таълим ва мотивация йўналишларида эксперт, Темурбек Адҳамов - Najot Taʼlim ва Abu Tech компаниялари асосчиси, Абдусаттор Абдураҳимов - Telegramда 1 млн обуначиси бор 3dsМах ни ўрганиб, катта даромад  олган тадбиркор ва албатта Фазлиддин Ғойибназаров - профессионал боксчи, олимпиада ўйинлари чемпиони меҳмон бўлиб келишди. Талабалар билан суҳбат сунъий интеллект, ўз мақсади йўлида меҳнатдан қўрқмаслик, ҳалоллик ва Ўзбекистондаги ёшлар учун янги лойиҳалар каби мавзуларда бўлиб ўтди.