Тан олиш керак, якун топаётган ҳафта имтиҳон туфайли талабаларимиз учун ҳис - ҳаяжонга ва яна айрим талабаларимиз учун эса стресс ҳолатларига тўла бўлди. Фақат “Либослар дизайни ” курси талабалари бундан мустасно десак, муболаға бўлмас. Сабаби, улар якуний имтиҳон синовларини амалий кўргазма орқали топшириб баҳоланди. Институт биносининг олтинчи қаватига кўтарилсангиз, санъат ва гўзалликнинг сеҳрли оламига тушиб қолгандексиз гўё. Либослар тўплами, ранг - тасвир, графика, монументал-декоратив санъатдаги композиция масалалари баён этилган ва бир бирига ўхшамас, эстетик талқин қилинган ва ўз қийматига эга. Бу ерда кўчирмачилик ва шпаргалкалар йўқ. Ҳар бир ёш ижодкор санъатни ўз тасаввури орқали ифода этган.