Таълим жараёнида амалий машғулотларнинг ва кўчма маърузаларнинг ўрни муҳимдир. Куни кеча «Либослар дизайни» таълим йўналиши талабалари «"The Black Quail"» корхонасига бордилар. "The Black Quail" корхонаси юртимизда юқори сифатли, дизайнерлик чарм буюмлари ишлаб чиқарувчи етакчи брендлардан биридир. Ушбу амалий маъруза давомида талабалар корхонанинг ишлаб чиқариш цехи ва чармга ишлов бериш, тайёр маҳсулотнинг яратилиш босқичлари билан яқиндан танишдилар. «Материалшунослик», «Лойиҳалаш» фанлари доирасидаги назарий маълумотларни бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлаш жуда муҳим. Шу ўринда, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти маъмурияти ва «Либослар дизайни» талабалари номидан "The Black Quail" жамоаси ва раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.